Фуқаролари Қозоғистонга визасиз келувчи давлатлар сони 100 тага етказилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонга 1 миллионгача хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Қозоғистонга визасиз кирувчи давлатлар сони ортади. Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил мамлакатимизга 1 миллионгача хорижий сайёҳ келишини кутмоқдамиз. Аввалроқ, пандемия сабабли чегаралар ёпилган ва чекловлар киритилган эди. Бугунги кунга келиб барча чекловлар олиб ташланди. 74 давлат фуқароларига Қозоғистонга визасиз саёҳат қилиш имконияти қайтарилди. Биз бу рўйхатни 100 тага етказишни режалаштирмоқдамиз. Кечадан бошлаб электрон виза бериш қайта тикланди. Ҳозирда Эрон, Хитой ва Ҳиндистон фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда», - деди Ержан Еркинбаев.

Унга кўра, бугунги кунда маҳаллий сайёҳлар сони рекорд даражадаги 6,9 миллион кишига етган.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар