Фуқаролар 100 фоиз давлат хизматларидан смартфонлар орқали фойдаланиш имкониятига эга бўлади – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев рақамли ҳукуматнинг принципиал жиҳатдан янги архитектурасини қуришни топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчидан, биз рақамли ҳукуматнинг мутлақо янги архитектурасини қуришимиз керак. Давлат секторининг барча IT -ташаббуслари фақат Қозоғистон технологиясининг янги платформасига асосланган бўлади. Бу такрорийликни, самарасизликни ва бюрократияни йўқ қилади. Фуқаролар100 фоиз давлат хизматларидан смартфон орқали фойдаланиш имкониятига эга бўлади «, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги Мурожаатномасида.

«Иккинчидан, биз рақамли трансформация марказини ишга туширмоқдамиз, бунда давлат органларининг барча бизнес -жараёнлари қайта кўриб чиқилади ва рақамли форматга ўтказилади», - дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Aввалроқ, Президент кўп сонли юқори сифатли IT-мутахассисларни тайёрлашни топширганди.

«Замонавий дунёда рақобатбардошликнинг асосий шартларидан бири - чуқур рақамлаштириш. Қозоғистон учун замонавий рақамли технологияларнинг узатилиши, 4.0 cаноати элементларининг киритилиши жуда муҳим. Биз чет эллардаги стратегик ҳамкорларимиз билан фаол ишлашимиз керак. Шу билан бирга, маҳаллий IT -соҳасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга «, - деб таъкидлади Қ.Тоқаев.

Муаллиф: Aзамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар