Фриланс иш қидираётган қозоғистонликлар сони 2,5 баробар ошди

None
ASTANА. Кazinform – Сўнгги пайтларда қозоғистонликларнинг фриланс иш излаётганлар сони кўпайди, дея хабар беради Кazinform.

hh.kz манбасига кўра, кейинги йил ичида фриланс иш қидираётган қозоғистонликлар сони 2,5 баробарга ошган. https://hh.kz/

«Кейинги йилда hh.kz сайти орқали мустақил иш изловчилар сони 142 фоизга ошди. Бу қозоғистонликлар орасида «мустақил иш»га талаб ортиб бораётганини яққол кўрсатиб турибди, - дейди ресурс экспертлари гуруҳи.

Ижодкорлик билан бевосита боғлиқ бўлган мутахассислар кўпинча фриланс иш изловчилар орасида топилади. Айниқса, рассом ва дизайнерлар фаол.

Кейинги ўринда IТ мутахассислари. «Мустақил иш» изловчилар орасида чет тилларидан таржимонлар кўп.

hh.kz маълумотларига кўра, иш берувчилар малака даражасига қараб 200 минг тенгедан 1,5 миллион тенгегача ойлик маош таклиф қилган.

«Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин – фрилансерларнинг маоши офисда ишлаётганларнинг маошидан кам эмас», - дейди hh.kz экспертлари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар