Француз актёри Жан Поль Бельмондо вафот этди

Фото: None
PARIZH. Kazinform – Француз актёри Жан Поль Бельмондо вафот этди. У 88 ёшда эди, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Унинг ўлими ҳақида адвокати расмий маълумот берди.

Жан Поль Бельмондо 1933 йил 9 апрелда Париж яқинидаги Нёйи сюр-Сен шаҳрида туғилган.

У биринчи марта режиссер Жан Люк Годарнинг «Охирги нафас» (1958) фильмида рол ўйнаган ва шу билан кенг оммага маълум бўлди.

1959 йили Бельмондо Витторио Де Сикнинг «Чочара» фильмида бош ролни ўйнап, Оскар мукофотига сазовор бўлди.

Актёр кўпинча Жан Люк Годар, Луи Маль, Франсуа Трюффо, Клод Шаброль каби «янги тўлқин» режиссёрларининг фильмларида рол ўйнаган.

У кўпинча тижорат лойиҳаларида қатнашган.

1971 йилда у ўзининг шахсий Cerito кинокомпаниясига асос солган.

2001 йилда инсультга учраган Бельмондо театр ва кинодаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

2019 йил 14 июлда Франция фахрий легиони ордени билан тақдирланди.


Сўнгги хабарлар