Франциянинг йирик компаниялари Қозоғистонга фаол сармоя киритиш ниятида

None
ASTANA. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўтган йилнинг ноябрь ойида Францияга расмий ташрифи чоғида кўриб чиқилган таклифларни амалга ошириш мақсадида Франция делегацияси Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform «KAZAKH INVEST» МК» АЖ матбуот хизматига таяниб.

Делегация таркибига: Airbus, Alstom, Air Liquide, Assystem, Exa, Idemia, EDF, Vicat, Meridiam, Orano Mining, Oberthur Technologies, Veolia, Thales, Voltalia ва бошқа компаниялар кирди.

photo

Аввало, Франция ишбилармон доиралари билан мамлакат сармоявий блоки раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Инвестиция қўмитаси ва «KAZAKH INVEST» МК» АЖдан ташқари, Энергетика вазирлиги, Савдо вазирлиги, Экология вазирлиги, Рақамлаштириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҚР Миллий банки, «Самруқ-Қазна» АЖ, «Байтерек» МБХ» АЖ ва бошқа Қозоғистон ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилди.

KAZAKH INVESTда таъкидланганидек, юқоридаги кўплаб компаниялар Қозоғистонга қайта сармоя киритиб, мамлакатда иқтисодиётнинг энергетика, нефть-кимё, машинасозлик, авиация саноати, цемент ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби устувор тармоқларига киритилаётган инвестициялар ҳажмини оширмоқда. Франциянинг ядро, газ ва энергетика соҳаларидаги янги компаниялари ҳам ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришдан манфаатдор.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Инвестиция қўмитаси раиси Ардақ Зебешев Қозоғистоннинг сармоявий салоҳияти, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида гапирди, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

photo

Ўз навбатида, «KAZAKH INVEST» МК» АЖ бошқаруви раиси Мейиржан Юсупов француз компаниялари вакилларига Қозоғистонга бўлган қизиқишлари учун миннатдорлик билдириб, француз компанияларининг инвестиция таклифларини кенг кўламли қўллаб-қувватлаш воситаларидан, жумладан, минтақавий миқёсда ҳамкорликда қўллаб-қувватлашдан фойдаланган ҳолда кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.

Франция ишбилармон доираларининг жорий ташрифи Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2022 йил 29-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Францияга расмий ташрифи чоғида кўриб чиқилган инвестиция лойиҳалари ва таклифлари бўйича келишувларни амалга оширишнинг давоми ҳисобланади.

Бугунги кунда Қозоғистонда 170 дан ортиқ француз компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Франция Қозоғистоннинг асосий савдо шерикларидан биридир. 2022 йил якунига кўра, Қозоғистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми пандемиядан олдинги даражага қайтади ва ўтган йилга нисбатан 35,3 фоизга ўсиш билан 4 миллиард долларни ташкил қилди (2022 йил якунлари бўйича Қозоғистон Республикаси экспорти – 3,1 миллард доллар, импорт – 0,9 миллиард доллар). 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми 3,1 миллиард долларни ташкил этди.

Франция 2005 йилдан буён Қозоғистоннинг энг муҳим савдо-иқтисодий ва сиёсий ҳамкорларидан бири бўлиб, 17 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритиб, бешликдаги энг йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади.

Фото: invest.gov.kz


Сўнгги хабарлар