Франциянинг Ажен шаҳрида сув босган кўчалардан аҳоли эвакуация қилинмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ажен шаҳри маъмурияти Ло ва Гаронна (мамлакатнинг жануби-ғарбида) қутқарув бўлими ҳозирда бир неча кўчаларда аҳолини эвакуация қилмоқда. Уларнинг уйларини кучли ёмғир туфайли сув босди. Бу ҳақда BFM телеканалига шаҳар ҳокимининг ўринбосари Клеманс Браднолен-Робер маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳозир Гаронна ва Мас дарёлари каналидан тошмаяпти. Сув тошқини бир неча соат давомида кучли ёмғир ёғиши ва канализация тизимининг бундай катта ҳажмдаги сувни таший олмаслигидан келиб чиққан», - дея тушунтирди шаҳар ҳокими. Ажен шаҳридаги «Метео Франс» маълумотларига кўра, икки соат ичида квадрат метрга 130 мм ёмғир ёғган. Бу икки ойлик миқдор. Бу охирги марта 1941 йилда содир бўлган.

Ажен шаҳрида бир неча кварталда сув сатҳи бир метрдан ошади. Уйларнинг биринчи қавати, подваллар, ер ости гаражлари, кўчадаги машиналар сув остида қолди. Шунингдек, бир қанча автомобил йўлларини сув босган. Умуман, Лот-и-Гаронна бўлимининг бир неча жойларига 50-150 мм ва ҳатто 200 мм ёғингарчилик ёғди.

Сўнгги хабарлар