Франциядаги сайловда қозоқ қизи ғалаба қозониб, шаҳар мэрининг ўринбосари бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Машҳур Зуқа Ботирнинг қариндоши Есим Сабаш Париж яқинидаги Крей шаҳрида сайловда ғалаба қозонди ва шаҳар мэрининг ўринбосари бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Есим Сабашнинг отаси Маҳмут Сабаш facebook саҳифасида хушхабар билан ўртоқлашди. Маҳмут Сабаш - Франция қозоқлари уюшмасининг президенти.

Есим Маҳмутқизи, 1940 йиллар охирида Хитойни тарк этиб, Туркиядан паноҳ топган қозоқларнинг авлоди. Есим Маҳмутқизи Туркиядан Францияга ишлаш учун жўнаб кетади. Бугун у Франциянинг шимолий Крей шаҳри мерининг ўринбосари этиб сайланди.

Есим Маҳмутқизи 1991 йилда Туркияда туғилган.

Крей (фр.: Creil) - Франциянинг шимолида, О-де-Франс вилояти, Санлис округида жойлашган шаҳар. 2014 йилги маълумотларга кўра, шаҳарда 35 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Таъкидлаш жоиз, Зуқа Ботир Сабитғўли – ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида қозоқ халқини босқинчилар зуғумидан ҳимоя қилган сиймодир.






Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар