Франциядаги Помпиду маркази таъмирлаш учун беш йилга ёпилади

Фото: Фото: birdinflight.com
PARIS. Kazinform - Франция ва Европадаги энг йирик замонавий санъат музейи реставрацияга муҳтож, дея хабар беради Кazinform euronewsw.cоmга таяниб.

Париждаги Жорж Помпиду номидаги миллий санъат ва маданият маркази 2025 йил охирида таъмирлаш ишлари учун ёпилади. Таъмирлаш 5 йил давом этади.

Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак таъкидлаганидек, музей ўзининг 46 йиллик фаолияти давомида ҳеч қачон катта реставрация ишларидан ўтказилмаган. Унинг нархи 262 миллион еврога баҳоланмоқда.

Помпиду маркази Франция ва Европадаги энг йирик замонавий санъат музейидир. Унинг фондларида 90 мамлакат рассомлари томонидан яратилган 100 мингдан ортиқ санъат асарлари мавжуд.

Сўнгги хабарлар