Франциядаги пицца ошпази 16 йилдан бери қочиб юрган мафиоз эканлиги аниқланди

None
ASTANA. Kazinform – Интерпол Франция шарқидаги Сент-Этьен шаҳрида 16 йил давомида қочиб юрган мафиоз қўлга олингани ҳақида хабар берди, деб ёзади Kazinform Euronews агентлигига таяниб.

Калабрия мафиясининг «Ндрангета» лақаби билан танилган 63 ёшли Эдгардо Греко пайшанба куни эрталаб ҳибсга олинди.

У 1991 йил январ ойида иккита қотиллик ва 1991 йил июл ойида қотилликка уриниш учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Франция полицияси Грекони икки ҳамкор давлатнинг I-Can лойиҳаси доирасида (Интерполнинг Ндрангҳетага қарши ҳамкорлиги) бир қисми сифатида италян карабинери томонидан баҳам кўрилган маълумотларга асосланиб ҳибсга олди.

Италия ички ишлар вазири Маттео Пиантедоси ушбу муҳим қўшма операциядан жуда мамнун эканлигини билдирди.

Италиянинг AGI ахборот агентлиги хабарига кўра, Греко Сент-Этьендаги пиццерияда Паоло Димитри исми билан пицца ошпази бўлиб ишлаган.

Тахминларга кўра, у ўзи яшаган Козенца шахридаги энг муҳим Перна-Пранно кланининг аъзоси бўлган.

Ўтган ой карабинерлар Сицилиянинг Палермо шаҳрида 30 йилдан бери яшириниб юрган италиялик мафиоз Маттео Мессину Денарони ҳибсга олишган эди.

Фото: Carabinieri di Cosenza

Сўнгги хабарлар