Францияда парламент сайлови бўлиб ўтди
20 Июнь 22:09

Францияда парламент сайлови бўлиб ўтди

BRUSSELS. Kazinform - Якшанба куни Францияда Миллий ассамблея (миллий парламент) сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform мухбири .

Президент Эммануэль Макрон тарафдорлари депутатлар сони бўйича фақат оддий кўпчиликни қўлга киритиб, Миллий ассамблеядаги мутлақ кўпчиликни йўқотди.

Чап қанот партияларининг NUPES коалицияси парламентдаги асосий мухолиф кучга айланди. Франция Ички ишлар вазирлигининг барча бюллетенларни санаб бўлгандаги маълумотлар: «макронистлар» - парламентдаги 245 ўрин, чап блок - 131 депутат.

Марин Ле Пеннинг ўта ўнг партияси 89 ўрин «тарихий» натижа билан парламентга кирди. Ўнг қанот республикачилар биринчи мухолифат партияси мавқеини йўқотиб, Миллий ассамблеяда 60 дан ортиқ депутатни сақлаб қолди.

Франциянинг Халқаро радиоси маълумотларига кўра, иккинчи муддатга қайта сайланган президент Макрон тарафдорлари «Бирга!»(Ensemble) деб номланган блокда бирлашган, Миллий Ассамблеядаги мутлақ кўпчиликни йўқотди, ўтган беш йил ичида президент деярли 350 депутат томонидан қўллаб-қувватланганди.

Парламент аъзолари сони бўйича оддий кўпчилик Франция раҳбарига ҳукуматга ўз тарафдорларини тайинлашига тўсқинлик қилмайди, балки у ваъда қилган сиёсат ва ислоҳотларни амалга оширишни мураккаблаштиради.

Керакли қонунларни маъқуллаш учун «макронистлар» бошқа кучлар депутатлари билан ситуацион иттифоқ излаш учун парламент ичидаги музокаралар олиб боришлари керак бўлади.

Жорий парламент сайловларида сўл кучларни ягона фронтга бирлаштириш ташаббускори бўлган радикал сўл етакчи Жан-Люк Мéланшон овоз бериш натижаларини «президент партиясининг тўлиқ мағлубияти» деб атади.

Президентлик сайловида учинчи ўринни эгаллаган ўта сўл «Бўйсунмас Франция» партияси етакчиси Ж.Л.Мéланшон парламентдаги кўпчилик чап қанотга ва бош вазир лавозимига ишонган.

Натижада, француз сўлчиларининг Янги Экологик ва ижтимоий халқ иттифоқи (NUPES) Миллий ассамблеядаги асосий мухолиф кучга айланади. Унга кирган партиялар - Бўйсунмас Франция, Яшиллар, Социалистик партия ва Коммунистик партиялар парламентдаги вакиллик даражасини тубдан оширди.

Ўта ўнгчи Миллий иттифоқ (собиқ Миллий фронт) жорий парламент сайловлари натижаларини цунами билан қиёслаб, тарихий деб атади. Миллий Ассамблеядаги ўнлаб депутатлар 2017 йилги сайловлар билан солиштирганда сифат жиҳатидан сакрашдир, ўшанда партия парламентга бор-йўғи саккиз депутатни киритишга муваффақ бўлган.

Бу сафар Марин Ле Пен тарафдорлари ўз фракцияларини тузишлари мумкин бўлади (бунинг учун камида 15 депутат керак).

Депутатликка қайта сайланган Марин Ле Пен ўз партияси президентлик блокига қарши «қатъий» ва «масъулиятли» мухолифатга айланишига ваъда берди.

Ле Пен оиласи бошчилигидаги ўта ўнг партиянинг ўз фракцияси фақат бир марта ва узоқ ўтмишда (1986-1988) бўлган. Кейин сайлов тизимидаги (вақтинчалик) қисман пропорционал тизимга ўтказилганлиги туфайли Мариннинг отаси Жан-Мари Ле Пен бошчилигидаги Миллий фронт парламентда 35 ўринни қўлга киритди.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив