Францияда ниқоб тақиш мажбурий қилинди

None
None
PARIS. Kazinform – Францияда барча ёпиқ жамоат жойларида, шу жумладан темир йўл вокзалда, аэропортда, банкда ва почта бўлимларида, дўконларда ва черковларда ниқоб тақишлари шарт. Қоидабузарлар 135 евро миқдорида жаримага тортилади, дея хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.

14 июль куни Бастилия кунида берган интервюсида Президент Эммануэль Макрон мамлакатда коронавируснинг қайта тарқалиш хавфи борлигини айтди.

COVID-19 аломатлари бўлган беморлар тез ёрдамни тез-тез чақирмоқда. Сўнгги бир ҳафта ичида 600дан ортиқ киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг 70 нафари ҳозирда реанимация бўлимида. Ўтган куни 14 бемор вафот этди.

Касалликнинг янги ўчоқлари бутун мамлакат бўйлаб аниқланди. Вазият, айниқса Француз Гвианасида, Майоттада, Майен ва Жирондада жиддий.

Апрель ойида Франция ҳукумати ҳафтасига камида 700 000 коронавирус тестини ўтказишни режалаштираётганини эълон қилганди. Аммо бугунги кунда бу рақам 300 мингдан ошмайди.

Бундан ташқари, ёмонлашиб бораётган эпидемиологик ҳолат французларнинг узоқ кутилган ёзги таътилларини денгизда ўтказишига тўсқинлик қилмади. Пляжларда одам кўп, ҳамма ҳам бир хил масофани сақлаётгани йўқ.

Сўнгги хабарлар