Францияда Наврўз байрами ташкил этилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Франциядаги Туркия қозоқлари ассоциацияси Қозоғистоннинг Франциядаги Элчихонаси ва Гарж-ле-Гоннес маъмурияти кўмагида Наврўз байрамини нишонлади, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, байрамда Европадаги қозоқлар жамияти раислари, Францияда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳам иштирок этди.

Ушбу қуёшли ва дўстона кунда футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Сўнгра Франциядаги Қўрқут-Абай номидаги қозоқ маданият маркази вакиллари, истеъдодли ҳамюртлар саҳнада қозоқ мусиқаси, қўшиқ ва рақсларини ижро этди. Ёш болалар учун арқон тортиш, ошиқ отиш, тўғизқумалақ ўйинлари ташкил этилди.

Байрам муносабати билан ташкил этилган ўтовда меҳмонлар Наврўз гўжа ва бошқа қозоқ миллий таомларидан татиб кўрди. Бундан ташқари, буюк шоир Абайнинг француз тилига таржима қилинган асарлари тўпламлари тақдим этилди.







Сўнгги хабарлар