Францияда коронавируснинг янги штамми топилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Франция олимлари SARS-CоV-2 коронавирусининг янги штаммини топди. Бу ҳақда ҳозирча маълумот кам, деб хабар беради Кazinform dw.cоmга таяниб.

Аввалроқ, Камерундан келган саёҳатчида номаълум штамм топилган эди. У Франция жанубида камида 12 кишига юқтирган. Унинг тести «мутацияларнинг атипик бирикмасини» кўрсатди. Коронавируснинг янги тури вақтинча B.1.640.2 деб номланди. Буни Марсельдаги Ўрта ер денгизи юқумли касалликлар институти олимлари аниқлаган. Янги версияда 46 та мутация аниқланган. Ушбу штамм олдинги версияларга қараганда юқумли бўлиши мумкин. Ҳозирча у ҳақида кам ахборот маълум.

Айни пайтда Францияда «омикрон» коронавирус штамми кучаймоқда. Беморларнинг 60% га яқини юқтирган. Пандемия бошланганидан бери 10 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган.

3 январдан Францияда янги қоида жорий этилди, унга кўра, 6 ёшдан ошган (илгари 11 ёш) болалар ниқоб кийишлари шарт. Бундан ташқари, Париж ва Лион каби йирик шаҳарларда кўчада ниқобни қайтадан кийиш керак.

Сўнгги хабарлар