Францияда бомба ишлаб чиқарувчи завод портлади

None
None
PARIS. Kazinform - Франция жануби-ғарбидаги Eurenco портловчи моддалар заводида рўй берган портлашда саккиз киши жабрланди, дея хабар беради Kazinform TRT World телеканалига таяниб.

Ҳодиса кундузи Янги Аквитания минтақасидаги Дордон департаментининг Бержерак шаҳрида содир бўлган. Бир неча портлашдан сўнг ёнғин бошланди ва воқеа жойидаги барча ходимлар эвакуация қилинди. Портлаш оқибатида бир киши оғир, бошқалари енгил тан жароҳати олган.

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманеннинг айтишича, портлаш содир бўлган жойга кўп кучлар сафарбар этилган. Ҳозирда вазият назоратга олинган, ёнғин тарқалиш хавфи йўқ.

Eurenco - ҳарбий мақсадларда, шунингдек, фуқаролик сектори (нефт ва газ бурғулаш, тоғ-кон саноати) учун портловчи моддалар ишлаб чиқариш бўйича Европада етакчи компания ҳисобланади.

Фото: trtworld.com

Сўнгги хабарлар