Францияда АЭСларнинг совутилмаган сувини дарёларга оқизишга рухсат берилди
10 Август 15:28

Францияда АЭСларнинг совутилмаган сувини дарёларга оқизишга рухсат берилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Париждаги атом электр станциялари томонидан узлуксиз электр энергияси ишлаб чиқариш жаҳон энергетика инқирозининг мутлақ устувор йўналиши ҳисобланади, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Мамлакат жанубида жойлашган бешта атом электр станциясига иссиқ ва қурғоқчиликнинг иккинчи ойи сабаб дарёларга меъёрдан юқори ҳароратда сув чиқаришга рухсат берилди.

Окситаннинг Гольфèш шаҳридаги табиатни муҳофаза қилиш уюшмаси аъзолари бундан хавотирда, чунки маҳаллий Гаронна дарёсида сув 28 даражагача қизиб кетган.

«Дарёга 30 даражадан юқори ҳароратли сув қуйилганда ундаги кислород миқдори анча камаяди. Балиқларга эса кислород керак, уларсиз яшай олмайди», - дейди эколог Жан-Луи Дюпэн.

Ҳозирча АЭСларга рухсат бериш муддати 11 сентябргача давом этади. Франция расмийлари бунинг сабабини ёзда «тинч ядровий» энергиядан фойдаланиш, куз-қиш мавсумида эса газ ва бошқа энергия турларини осонлик билан топиб бўлмай қолиш хавфи мавжуд бўлганда тежаш қарори билан изоҳламоқда.

Шунингдек, АЭС суви оқизиладиган дарёлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам қаттиқ назоратга олингани ҳақида Экология вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: ru.еuronews.cоm


Янгиликлар

Архив