26.05.2023 10:07 Олимпиада машъаласи Эйфел минорасига ўрнатиладими ASTANA. Kazinform - Келгуси йил Франция пойтахтида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари машъаласи Эйфел минорасига ўрнатилиши эҳтимоли бор, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
25.05.2023 21:35 Парижда Франция очиқ чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ASTANA. Kazinform – Парижда 2023 йилги Ролан Гаррос турнирига (Франция очиқ чемпионати) қура ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
23.05.2023 22:31 Қозоғистонлик теннисчи Франциядаги турнирнинг чорак финалига чиқди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Александр Недовесов Лион (Франция) АТР 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
20.05.2023 08:51 Анна Данилина Париж турнирининг финалига чиқди ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи рақамли ракеткаси Анна Данилина Париж челленжер турнирининг финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
17.05.2023 23:30 Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози апелляция судида ютқазди PARIS. Кazinform - Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози 2021 йил март ойида чиқарилган ҳукм устидан апелляция шикояти бериб, ютқазди. У коррупцияда ва судьяларни сотиб олишга уринишда айбланган, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
16.05.2023 12:52 Версальда «Францияни танланг» бизнес саммити бошланди ASTANA. Kazinform – Душанба куни Франциянинг Версаль шаҳрида «Францияни танланг» бизнес саммити бошланди, дея хабар беради Казинформ мухбири.
12.05.2023 10:12 Франциядаги Помпиду маркази таъмирлаш учун беш йилга ёпилади PARIS. Kazinform - Франция ва Европадаги энг йирик замонавий санъат музейи реставрацияга муҳтож, дея хабар беради Кazinform euronewsw.cоmга таяниб.
10.05.2023 17:15 «MND France» компанияси Ўзбекистонда халқаро курорт қуради TASHKENT. UzA-Kazinform – «Билдирсой – Чимён – Нанай» халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси» давлат унитар корхонаси томонидан «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг «Montagne et Neige Développement» (MND) компанияси ғолиб чиққан, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
03.05.2023 12:30 Александр Бублик Франциядаги турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи теннисчиси, дунёнинг 55-теннисчиси Александр Бублик Францияда ўтказилаётган Экс-ан-Провенс челленжер турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
02.05.2023 18:27 Давлат раҳбари Қозоғистон-Франция ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Оливье Бештни қабул қилди ASTANА. Kazinform - Президент Франциянинг ташқи савдо, иқтисодий жалб этиш ва хориждаги француз фуқаролари ишлари бўйича вазир-делегати, Қозоғистон-Франция ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Оливье Бештни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
02.05.2023 14:38 Франциядаги 1 май намойишларига юз минглаб одамлар чиқди PARIS. Кazinform – Францияда юз минглаб одамлар пенсия ислоҳотига қарши норозилик билдириш учун «1 май» намойишига чиқди, дея хабар беради Кazinform Еuronewsга таяниб.
24.04.2023 09:45 Париж жазирама туфайли ўлим ҳолатлари бўйича Европа шаҳарлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади PARIS. АNADOLY-Кazinform - Париж аномал иссиқлик туфайли қариялар ўлими даражаси бўйича Европа шаҳарлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Lancet Planetary Health нашри томонидан эълон қилинган тадқиқот маълумотларида қайд этилди, деб хабар беради Kazinform Аnadolyга таяниб.
19.04.2023 22:35 Франциянинг йирик компаниялари Қозоғистонга фаол сармоя киритиш ниятида ASTANA. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўтган йилнинг ноябрь ойида Францияга расмий ташрифи чоғида кўриб чиқилган таклифларни амалга ошириш мақсадида Франция делегацияси Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform «KAZAKH INVEST» МК» АЖ матбуот хизматига таяниб.
18.04.2023 13:05 Эмманюэль Макрон пенсия ислоҳоти ҳақида баёнот берди BRUSSELS. Кazinform – Франция ҳукумати тез орада иш ҳақини тўлаш шартларини яхшилаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва адлия тизимларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга киришади. Бу ҳақда мамлакат президенти Эмманюэль Макрон телеканаллар орқали қилган чиқишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
17.04.2023 10:53 Қозоғистон 2024 йилги Олимпиада учун 100 та лицензия олишни режалаштирмоқда ASTANA. Kazinform – Қозоғистон 2024 йилги Олимпиада учун 100 га яқин лицензия олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов Atameken Businesга берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
16.04.2023 14:30 Луврда Қозоғистон Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида вазирнинг Лувр музейига ташрифи якунлари бўйича вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари, республиканинг бир қатор музей муассасалари раҳбарлари иштирокида республика йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли халқаро майдонда Қозоғистон Миллий кўргазмаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.
15.04.2023 14:20 Франция Президенти пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади PARIS. ТАSS – Кazinform - Франция Президенти Эммануэль Макрон пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади, бу ҳақда ҳужжат шанба куни Франция Республикасининг расмий газетасида чоп этилди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
14.04.2023 08:45 Францияда пенсия ислоҳотига қарши 12-намойиш бўлиб ўтмоқда PARIS. Кazinform – Францияда пенсия ислоҳотига қаршилар 12-миллий иш ташлашни ўтказмоқда. Акция Конституциявий Кенгаш ҳукумат лойиҳасининг қонунийлиги тўғрисида қарор қабул қилишидан бир кун олдин бўлиб ўтмоқда. Унда пенсия ёшини 62 дан 64 га ошириш кўзда тутилган, дея хабар беради Кazinform euronews.comга таяниб.
13.04.2023 22:05 Парижда Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар муҳокама қилинди PARIS. Kazinform – Сешанба куни Франция пойтахтида «Янги Қозоғистон: демократик сайловлар натижаларига асосланган янги кўзқараш, таҳдидлар ва истиқболлар» мавзуида экспертлар конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform.
13.04.2023 16:39 13 нафар аёл актёр Жерар Депардьени зўравонликда айблади PARIS. Kazinform - Франциянинг Mediapart сайти актёр Жерар Депардьени зўравонлик ва жинсий тегажоқликда айблаган 13 нафар аёлнинг кўрсатмаларини эълон қилди. Депардьенинг хатти-ҳаракатидан жабрланганлар, актёр уларни ушлаб, қўлларини ички кийимига солишга уринган ва уларга нисбатан беҳаё сўзлар айтганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.