+7 (701) 759 90 19
USD 427.91 EUR 506.9
RUB 5.6 CNY 64.17
Янгиликлар

Франция ва Италияда коронавирус ўсиши бўйича кунлик антирекорд янгиланди

16 Октябрь 15:43
Баҳам кўринг:
Франция ва Италияда коронавирус ўсиши бўйича кунлик антирекорд янгиланди

PARIJ. Kazinform – Пайшанба куни Франция ва Италияда коронавирус ўсиши бўйича кунлик антирекорд янгиланди. Масалан, Францияда бир кунда 30 мингдан ортиқ одам Covid-19 вирусини юқтирган, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 3 042 киши коронавирусдан даволанмоқда Озарбайжонда коронавирусни юқтирганлар сони кўпаймоқда Ўтган кун бир давомида Қозоғистонда 140 кишида коронавирус аниқланди

Пайшанба куни Францияда Covid-19 касаллиги сони кескин ўсди - 30621 та ҳолати аниқланган. Таққослаш учун, чоршанба куни мамлакатда 22 591 киши вирус юқтирганди.

Франция президенти Эммануэль Макрон чоршанба куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида комендантлик соати эълон қилди. Париж, Марсель, Лион ва бошқа шаҳарларнинг яқинидаги аҳоли тўрт ҳафта давомида шанба куни кечқурун соат 9дан эрталаб соат 6гача уйларидан сабабсиз чиқа олмайди.

Макроннинг сўзларига кўра, бундай чорани жорий этиш Covid-19нинг янги юқтириш ҳолатларини кунига 3000 кишига камайтиришга қаратилган.

Италияда ҳам янги анти-рекорд ўрнатилди - сўнгги бир кунда 8804 киши коронавирус билан касалланган.

ANSA маълумотларига кўра, бу аввалги кундан тахминан 1500 га кўпдир.

Италия агентлиги хабарига кўра, янги вирусдан вафот этганлар сони кун давомида деярли икки бараварга ошган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 36 мингдан ортиқ одам вафот этган.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив