Франция соғлиқни сақлаш вазири: Коронавирус пандемияга айланиши хавфи бор

None
None
BRUSSEL. Kazinform – Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран сешанба куни Хитойдаги коронавирус эпидемияси бутун дунёга тарқалиб кетиш хавфи борлигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири Reuters агентлигига ҳавола қилиб.

«Бу ишчи тахмин, аслида ҳам жиддий хавф бор», - деди Веран France Info радиостансаси эфирида.

Вазир Франция барча зарурий чораларни кўришга тайёрлигини, соғлиқни сақлаш тизими етарлича ишончли ва яхши жиҳозланганини айтиб ўтди.

Вазир вирус юқтирган тўрт нафар беморнинг Франция касалхоналарида ётганини маълум қилди.

80 ёшли хитойлик турист ўтган ҳафтада Францияда коронавирус туфайли вафот этди. Бу Европада қайд этилган илк ҳолатдир. Хитойнинг ўзида эса қурбонлар сони 1 868 одамга етган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, пандемия – бу янги касалликнинг бутун дунёго тарқалиб кетишидир.

Душанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Фавқулодда вазиятлар бўйича дастурлари ижрочи директори Майкл Райан коронавирусни пандемия деб тан олиш мумкинми, деган саволга: «Вируснинг Хитой ҳудудидан ташқарига катта суръат билан тарқалаётганини кузатаяпмизми, масала шунда. Айни пайтда бундай ҳолатни кузатаётганимиз йўқ», - дея жавоб берган.

Муаллиф: Тимур Дүйсекеев

Сўнгги хабарлар