Франция Президенти Эммануэль Макрон Қасим-Жомарт Тоқаевни табриклади

None
ASTANA. Кazinform – Франция Президенти Эммануэль Макрон Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон Республикаси Президенти этиб қайта сайлангани муносабати билан табрик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Кazinform БОРТ№1 Теlegram-каналига таяниб.

Франция Президенти Эммануэль Макрон Қасим-Жомарт Тоқаевга юқори лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

«Қозоғистон 2019 йилдан буён сиёсий ва иқтисодий модернизация жараёнини муваффақиятли амалга оширмоқда. Биз буни катта қизиқиш билан кузатяпмиз. Ишончим комилки, Сизнинг қайта сайланганингиз ушбу муҳим иш суръатини сақлаб қолиш ва Қозоғистон халқи манфаатлари йўлида Сиз эълон қилган ислоҳотларни амалга ошириш имконини беради. Сиз Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётганингиздан хабардорман. Мен сизни бу йўлда тўлиқ қўллаб-қувватлайман», — деб ёзган Эммануэль Макрон.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар