Франция коронавирусга қарши чораларни кучайтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Франция парламенти эпидемияга қарши чоралар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegramга асосланиб.

Ҳужжат икки марта кўриб чиқилгандан сўнг тиббиёт ходимларини, ўт ўчирувчиларни ва бир қатор тоифадаги ҳарбий хизматчиларни мажбурий вакцина билан эмлаш тўғрисидаги қоида киритилди. Лойиҳага кўра, расмийлар ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилмайдиган вирусни юқтирганлар устидан назоратни кучайтиради.

Америка Қўшма Штатлардаги шифокорлар, ҳамширалар ва фармацевтлар манфаатларини ҳимоя қилувчи 50 дан ортиқ ташкилот тиббиёт ходимларини коронавирусга қарши эмлашга чақирган. The Washington Post газетасининг ёзишича, бу чақириқ «мамлакатда эмлашнинг сустлиги» туфайли тиббиёт ҳамжамияти «тобора қаттиқроқ позицияни» тутаётганлигини англатади.

Бир қатор мамлакатларда кунлик коронавирус юқтириш рекорд сони қайд этилган: Эронда - 31 814 ҳолат, Таиландда - 15 376 ҳолат, Қозоғистонда - 6 637 ҳолат.

Сўнгги хабарлар