Франция компанияси Қозоғистоннинг 4 та ҳудудида электровозлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Франция компанияси Қозоғистоннинг 2 та мегаполис ва иккита вилоятида электровоз ишлаб чиқариш ва сервис марказларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокидаги брифингда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Франциянинг «Total Energies» компанияси томонидан Жамбил вилоятида қурилаётган 1 гигаватт қувватга эга шамол электр станцияси лойиҳасига эътиборларингизни қаратмоқчиман. Мазкур иншоотни 2026-2027 йилларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Унинг қиймати 1,9 млрд долларга баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, «Alstom» компанияси Астана, Алмати шаҳарларида ва Жамбил ҳамда Туркистон вилоятларида электровоз ишлаб чиқариш ва сервис марказларини ташкил этишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёнида 1000 дан ортиқ маҳаллий мутахассислар ўқитилади», - деди ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Брифинг чоғида Роман Василенко минтақадаги геосиёсий вазият туфайли Европанинг кўплаб компаниялари Қозоғистонга келишга қизиқиш билдираётганини айтди.

Шу билан бирга, вазир ўринбосари ўтган йили Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 27,6 фоизга ошганини ва 40 миллиард долларга етганини таъкидлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар