Франция компанияси Қозоғистонда шамол электр станциясини қуради

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Total Energies» компанияси директорлар кенгаши раиси ва бош ижрочи директори Патрик Пуяннени қабул қилди, дея хабар беради Kazinform БОРТ№1 Telegram каналига таяниб.

Давлат раҳбари Эммануэль Макрон билан музокаралар чоғида Total компаниясига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, компания мамлакатнинг Франция билан стратегик ҳамкорлигида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Патрик Пуянне «Total Energies» компанияси мамлакатга 12 млрд доллар сармоя киритганини айтиб, келажакда энг йирик инвесторлардан бири бўлишига ишонч билдирди.

Шунингдек, Қозоғистон энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Компания 1 ГВт қувватга эга шамол станциясини қуриш ниятида. Мазкур объект Қозоғистоннинг жануби-шарқида 2026-2027 йилларда фойдаланишга топширилади. Лойиҳанинг тахминий қиймати 1,9 млрд долларни ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар