Франция фермерлари қурғоқчиликдан азият чекмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Франциядаги қурғоқчилик фермерларга зарар етказмоқда. Бу йил ёғингарчилик одатдагидан икки баравар кам бўлди, деб хабар беради Kazinform euronews каналига таяниб.

«Ҳозир буғдой донларини яхшилаб суғориш вақти келди. Тупроқ бутунлай қуриб, оддий бетонга ўхшаб қолган. Шунинг учун қўшимча равишда суғормасак, бу йил ҳосил ололмаймиз, - дейди маҳаллий фермер Робен Лашо.

Соғин сигирларини боқиш учун буғдой экадиган Робеннинг маккажўхори суғориш учун суви тугаб қолиши мумкин. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, ўтган йилнинг сентябр ойидан буён мамлакатнинг учдан икки қисмида ёғингарчиликнинг 20% ​​тақчиллиги кузатилган. Бундай қуруқ даврлар глобал исиш туфайли тез-тез бўлиб бормоқда.

Бироқ, Робиннинг сўзларига кўра, сувни топиш мумкин.

«Бизда қишда сув жуда кўп, ёзда жуда кам. Умуман олганда, сув миқдори йил давомида бир хил, лекин йил фасллари бўйича бир текис тақсимланмаяпти. Бошқача айтганда, бизда уч ой ёмғир, кейинги уч ойда қуруқ об-ҳаво бўляпти. Бугун ёмғирли мавсумда фойдаланиш учун сув йиғиб олмасак, катта зарар кўрамиз», - дейди фермер.

Касаба уюшмалари талабига кўра, Франция ҳукумати фермерларга ёмғир суви сақлаш иншоотларини қуришда ёрдам бериш учун юзлаб миллион евро ажратган.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб, қурғоқчилик туфайли 216 миллион киши бошқа жойга кўчишга мажбур бўлади.

Сўнгги хабарлар