+7 (701) 759 90 19
USD 428.71 EUR 519.12
RUB 5.79 CNY 66.61
Янгиликлар

Франция Бразилияга парвозларни тўхтатди

14 Апрель 12:03
Баҳам кўринг:
Франция Бразилияга парвозларни тўхтатди

BRÚSSEL. Kazinform – Францияда Бразилияда аниқланган Covid-19 вирусида янги мутация тарқалишининг олдини олиш учун Жанубий Америкага парвозларни тўхтатди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Франция бош вазири Жан Кастекс сешанба куни маълум қилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Р1 номи билан танилган «бразилия штамми» жуда юқумли бўлиб, март ойида мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сонининг кескин ўсишига сабаб бўлди.

«Биз вазиятнинг ёмонлашаётганини кўзатдик ва Бразилия билан Франция ўртасидаги барча рейсларни тўхтатишга қарор қилдик», - деди Ж.Кастекс.

Бош вазирнинг таъкидлашича, бразилиялик саёҳатчилар энди Францияга учишдан олдин ва у ерга етиб боргандан кейин Covid-19га текширишлари керак, шунингдек 10 кунлик карантинда бўлишлари керак.

Пандемия бошланганидан бери Францияда 5,1 млн кишида коронавирус касаллиги қайд этилган, бу Европада энг юқори кўрсаткичдир. Пандемия мамлакатда 99 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив