+7 (701) 759 90 19
USD 425.75 EUR 499.32
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Франция аҳолисининг 60 фоизи вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган

27 Июль 14:34
Баҳам кўринг:
Франция аҳолисининг 60 фоизи вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган

BRUSSELS. Kazinform- Франция ҳукумати «санитария рухсатномалари» дан фойдаланишни кенгайтириш ва шифохона ходимлари учун мажбурий эмлаш талабларини эълон қилганидан кейин мамлакатдаги эмлаш суръати ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Декабр ойида Россияда COVID-19 билан касалланиш платоси кутилмоқда - эксперт Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 230 миллиондан ошди Озарбайжонда такси ҳайдовчиларидан  COVID-паспорти талаб қилинмоқда

Душанба куни Франция Президенти Эмманюэль Макроннинг айтишича, 40 миллион одам коронавирусга қарши эмлашнинг камида биринчи дозасини олган. Бу Франция аҳолисининг 60 фоизини ташкил қилади. Сўнгги икки ҳафта ичида эмлаш даражаси ошди.

Франция оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бунга «санитария рухсатномалари» дан фойдаланиш ва тиббиёт ходимларини мажбурий эмлаш сабаб бўлган.

Бундан ташқари, мамлакатда 33 миллиондан ортиқ одам (тахминан 50%) тўлиқ (икки копонент билан)эмланган.

Франция расмийлари август ойи охирига қадар 50 миллион одамни камида биринчи компонент билан эмлашни режалаштирмоқда.

Шунингдек, июл ойининг иккинчи ярмида Францияда «дельта» версиясининг тарқалиши сабабли коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда.

25 июл куни 16 минг янги коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Ойнинг бошида кунига 2,5 мингга яқин ҳолат қайд этилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, коронавирус билан касалланган одамларнинг аксарияти эмланмаган кишилар.

Чет элга ташрифи чоғида Президент Макрон аҳолини эмлашга чақирди ва эмлашдан бош тортганларни «масъулиятсиз» ва «худбин « деб атади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив