«Форсаж» фильмининг навбатдаги қисми Қозоғистонда суратга олиниши мумкин

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Машҳур «Форсаж» фильмининг продюсери Нур-Султон шаҳридан картинанинг навбатдаги қисми учун локация изламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Universal Pictures кинокомпанияси вакиллари Қозоғистонга келиб, фильмнинг бир эпизодини суратга олишга мўлжалланган локация билан танишишди. Албатта, қарорни продюсерлар хал қилади. Таъкидлаш жоизки, «Форсаж» фильми бўлмаса, бошқа лойиҳаларни амалга ошириш режаси ҳам бор», - дейди «Глобал сиёсат ташаббуслари» компанияси президенти Джей Фитлук.Шунингдек, компания рахбари америкалик кинокомпаниялар фақат сиёси жиҳатдан мустаҳкам мамлакатларга сармоя киритишини таъкидлаб ўтди. Давлат кинони қўллаб-қувватлаш миллий маркази бошқарма раиси Андрей Хазбулатовнинг айтишича, «Форсаж» фильмининг бир эпизодини Қозоғистонда суратга олиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.«Фильм муаллифлари пойтахтимиздаги пойга автомобилларига мўлжалланган майдон билан қизиқмоқда. Ҳозирда, музокаралар олиб борилмоқда, аммо ҳали хужжатлар расмийлаштирилганича йўқ», - деди А. Хазбулатов.

Сўнгги хабарлар