«Food Africa 2022»: Ўзбекистон Африка бозорига чиқмокчи

Фото:
TASHKENT. Kazinform - Хоразм вилояти ҳокимлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар вакилларидан иборат делегация Миср пойтахти Қоҳирада бўлиб ўтаётган «Food Africa 2022» халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Тадбир давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Африка бозорида сотиш имконияти ўрганилаётгани таъкидланмоқда.

Кўргазманинг технологиялар бўлимида Ўзбекистонда етиштирилган меваларни сақланадиган омборхоналарни махсус материаллар билан жиҳозлаш бўйича Бельгия ва Германия компаниялари вакиллари билан музокара уюштирилди. Суҳбат давомида янги технологияларни Ўзбекистонга олиб кириш ва қўллаш истиқболи муҳокама қилинди. Европа томони билан тегишли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Хоразмда етиштирилган гуруч ва қуруқ мева мисрликларда жиддий қизиқиш уйғотди. Шу боис ушбу маҳсулотларни Ўзбекистондан Мисрга экспорт қилиш истиқболини муҳокама қилиш мақсадида алоҳида учрашув ташкил этилди. Миср вакиллари маҳсулотлардан намуна олиш ва экспорт шартномасини имзолашга тайёр эканликларини билдиришди.

Кўргазма ташкилотчилари озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи йирик компанияларимизни «Food Africa 2023»да ҳам қатнашишга чақирди.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар