Фонд биржасида доллар нархи бир оз тушди

Фото: None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАСЕ) савдолар натижаларига кўра тенгtybyu 1 долларга нисбатан курси бир оз пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар 15 июл оқшомига нисбатан 0,10 тенгега тушиб, 1 доллар учун 426,43 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 16 июлдаги расмий курси 1 доллар учун 426,61 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz маълумотларига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларни сотиш курси 425,99 тенгени, сотиб олиш эса 427,53 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш курси 426,28 тенгени, сотиб олиш нархи эса 427,35 тенгени ташкил этмоқда.

Муаллиф: Алма Муканова

Сўнгги хабарлар