Флорида қирғоқларида 40қа яқин одам қайиқда чўкиб кетди
26 Январь 19:50

Флорида қирғоқларида 40қа яқин одам қайиқда чўкиб кетди

NUR-SULTAN. Kazinform - Флорида қирғоқларида ўнлаб муҳожирлар бўлган қайиқ чўкиб кетди. Қайиқда 39 киши бўлган, улар Багама оролларидан АҚШга киришга ҳаракат қилишган. Ҳозирча тирик қолган бир одам топилди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Қайиқ шанба куни кечқурун чўкиб кетган. Сешанба куни эрталаб Форт-Пирс шаҳридан 72 километр узоқликда балиқчилар тўнтарилган қайиқ корпусидан ушлаб турган одамни пайқашди.

У қутқарилган. Унинг айтишича, қайиқ шанба куни Бимини оролини тарк этиб, бўронга тушган. Унинг сўзларига кўра, қайиқда 39 киши бўлган, уларнинг ҳеч бирида қутқарув жилетлари бўлмаган.

АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати қайиқ эгалари одамларни ноқонуний олиб ўтган деб ҳисобламоқда.

Янгиликлар

Архив