Флорида аҳолиси «Йен» довули туфайли эвакуация қилинди

None
ASTANA. «Йен» довули Флорида штатига етиб келди. Ярим орол ҳудуди бўйлаб ҳаракатланар экан, у тўртинчи тоифадан иккинчи тоифага заифлашди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Довулларни кузатиш бўйича АҚШ миллий маркази маълумотларига кўра, шамолнинг тезлиги 42 м/с, баъзи жойларда эса 70 м/с га етади.

Миллий об-ҳаво хизмати бўроннинг «ҳалокатли» кўтарилиши ва торнадолар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Флориданинг 2,5 миллионга яқин аҳолиси мажбурий эвакуация қилиниши керак эди. 600 000 га яқин уй ва корхона электр таъминотида узилишлар кузатилаётгани хабар қилинган.

Довул шимоли-шарққа 13 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда.

Америка оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, «Йен» довули Флориданинг ғарбий соҳилидаги тарихдаги энг кучли бўрон билан таққосланади: шамолнинг тезлиги 2004 йилда «Чарли» довули пайтида қайд этилганига ўхшайди.

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, «Йен» АҚШда 6 октябргача давом этади.

Фото: ru.еuronews.cоm

Сўнгги хабарлар