Физика бўйича Нобель мукофотини уч киши қўлга киритди

None
STOKGOLM. Kazinform – Швеция Қироллик Фанлар академияси физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини француз Ален Аспе, америкалик Жон Ф. Клаузер ва австриялик Антон Цайлингерга беришга қарор қилди. Бу ҳақда Kazinform Еuronews телеканалига таяниб хабар беради.

Нобель қўмитаси ўз қарорини тушунтирди: «Бу йилги Нобель мукофоти «мураккаб фотонлар билан тажрибалар, Белл тенгсизликларини бузиш тамойилини ўрнатиш ва квант маълумотлари фанини яратишда устуворлик учун» берилди.

Мукофотнинг 10 миллион швед крони (900 минг АҚШ долларига яқин) миқдоридаги пул қисми 10 декабр куни топширилади. Пул мукофот асосчиси, 1895 йилда вафот этган швед ихтирочи Альфред Нобель қолдирган васиятнома асосида яратилган фонддан тўланади.




Foto: globeecho.com


Сўнгги хабарлар