Финал босқичида Қозоғистон мактабларининг энг яхши спикерлари баҳслашади

None
ASTANА. Кazinform – 16—17 феврал кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Миллий баҳс-мунозаралар турнирининг финал босқичида қозоғистонлик 120 нафар ўқувчи иштирок этади, деб хабар беради Кazinform Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бунгача дебат бўйича Республика турнирининг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилди. Унда қозоқ, рус ва инглиз лигаларидан 43 минг нафар ўқувчи иштирок этди. 120 нафар маърузачи финалга йўлланма олди. Улар таълим муассасаларининг 9-11 (12) синф ўқувчилари.

Дастурга мувофиқ «Бирлик» танишув кечаси, ҳамкорлик тренинги, «Quiz, Please» кўнгилочар тадбири, турнир иштирокчиларининг таъсири ҳақида блиц-интервью, экскурсия ташкил этилади, – дейди Таълим-мориф вазирлиги Қўшимча таълим ўқув-методика маркази директори Раиса Шер.

Пойтахтдаги «Ал-Форобий» ўқувчилар саройида миллий дебат турнирининг финал босқичи бўлиб ўтади. Танловнинг барча босқичлари Америка парламент формати (АПФ) бўйича ўтказилади. Таъкидлаш жоизки, республика бўйича 6726 та дебат клублари фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда 120 минг нафардан ортиқ ўқувчи ҳуқуқий маданият, фуқаролик фаоллиги, масъулият, ижодий ва танқидий фикрлаш, жамоада ишлаш каби фазилатларни ўрганмоқда.

Сўнгги хабарлар