Филиппиндаги тайфун: 25 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди ва юзлаб қишлоқларни сув босди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Молаве» тайфуни Филиппиннинг Манила шаҳридан жанубдаги юзлаб қишлоқларни сув остида қолдирди. Ҳокимият 25 мингдан зиёд одамни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилди, деб хабар беради Kazinform Associated Press агентлигига таяниб.

Фуқаро муҳофазаси бошқармаси маълумотларига кўра, эвакуация қилинган 25 минг кишидан ташқари яна 20 минг киши махсус жиҳозланган мактаблар ва ҳукумат биноларида бошпана қилмоқда. Табиий офатдан энг кўп – Шарқий Миндоро провинцияси зарар кўрди. Юзлаб қишлоқларни сув босди, қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрди, қулаган дарахтлар йўлларни тўсиб қўйди. Кўплаб аҳоли пунктлари электр энергиясиз қолди.

«Молаве» ​​тайфуни ғарбий йўналишда, шамолнинг тезлиги соатига 180 километрни ташкил қилмоқда.


Сўнгги хабарлар