Филиппинда сув тошқинлари қурбонлари сони 33 кишига етди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Филиппинда сув тошқинлари оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди, етти киши бедарак йўқолган. Табиий офатларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича кенгашнинг пайшанба куни тарқатилган ҳисоботида таъкидланганидек, ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг 14 та ҳудудида 1,67 миллиондан ортиқ кишига зарар етказди. Бунгача 29 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, 512 та эвакуация пунктига 266,3 минг киши жойлаштирилган. Камида 14300 киши уйини ташлаб кетган, 12 киши жароҳатланган. 14 та ҳудудда сув тошқинлари ва кўчкилар билан боғлиқ мингдан ортиқ ҳодиса қайд этилган. Табиий офат 1,67 минг уйга зарар етказган.

Тошқин 263 та йўл ва 62 та кўприкни вайрон қилган, 26 та денгиз порти фаолиятини тўхтатган. 606 та шаҳар ва 148 та муниципалитетда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди. 59 та ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар