Филиппинда супер тўфон содир бўлди

None
ASTANA. Kazinform – «Нору» супер тўфони Филиппинга етиб келди. Шамолнинг тезлиги 200 км/соатгача етади, дея хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.

Якшанба куни циклон Лусон оролига етиб келди.

«Нору» супер тўфони мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудлари орқали ўтиши кутилмоқда.

Циклон яқин кунларда Вьетнамга етиб бориши кутилмоқда.

Филиппин ҳукумати энг хавфли ҳудудлар, биринчи навбатда, қирғоқбўйи ҳудудлари аҳолисини олдиндан эвакуация қилишни бошлади. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу йилги тўфон энг кучли бўлади ва шамол кучайиш тезлиги мисли кўрилмаган деб аталган.

Манилада ўтган йилнинг декабр ойида мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудларида содир бўлган супер тўфон билан боғлиқ вазият такрорланишидан қўрқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Фиона» тўфони Пуэрто-Рикога етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.




Фото: Aaron Favila / AP, nbcnews.com


Сўнгги хабарлар