Филипп Киркоров: «Ўзбек фильмлари севимли фильмларим бўлган»
30 Сентябрь 13:32

Филипп Киркоров: «Ўзбек фильмлари севимли фильмларим бўлган»

TASHKENT. Kazinform – «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалига Россия халқ артисти Филипп Киркоров ҳам ташриф буюрди ва матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.

Филипп Киркоров матбуот анжуманида ўзбек фильмлари ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди.

«Болаликдаги менинг энг севимли фильмларим айнан ўзбек кинематографиясининг фильмлари бўлган», - деди Ф.Киркоров. – Тошкент халқаро кинофестивалининг очилишида иштирок этиш мен учун катта шараф. Мен кинематография соҳасини жуда яхши кўраман, лекин кино билан унчалик алоқам йўқ.

Бугунги фестивални ўзбек кинематографиясининг қайта тикланиши асоси сифатида қабул қилишимиз мумкин.

Фестивални ташкиллаштириш бўйича олиб борилган ишларнинг даражаси Ўзбекистон жаҳон даражасига чиқишга тайёр эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

Янгиликлар

Архив