FIFА Қатардаги жаҳон чемпионати бошланишини 20 ноябрга ўзгартирди

None
None
DOHA. Кazinform - Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати 20 ноябр куни – белгиланган жадвалдан бир кун олдин бошланади, бу эса чемпионат мезбонларига Эквадор ва Қатар ўртасидаги биринчи ўйинни очилиш маросимидан сўнг дарҳол ўтказиш имконини беради, дея хабар беради Кazinform мухбири AlJazeeraга таяниб.

Халқаро футбол федерацияси раҳбарияти пайшанба куни бу қарорни тасдиқлади ва бу қарор «рақобатбардош ва операцион оқибатлари»ни баҳолаш ва манфаатдор томонлар ҳамда мезбон мамлакат билан маслаҳатлашувлардан сўнг амалга оширилганини айтди.

«Ушбу ўзгариш футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланишини мезбонлар ёки амалдаги чемпионлар иштирокидаги биринчи ўйинни очилиш маросими билан нишонлаш анъаналарининг давомийлигини таъминлайди»

, — дейилади FIFА баёнотида.

Бунгача чемпионатнинг биринчи ўйинида Сенегал ва Нидерландия ўйини 21 ноябрга белгиланган эди. FIFА қарорига кўра, бу ўйин 21 ноябр соат 19:00га кўчирилди ва шу тариқа аввалроқ Қатарнинг Эквадорга қарши ўйини учун ажратилган кечки вақт бўлиб ўтади.

Очилиш маросими ва биринчи ўйин Қатар пойтахти Доҳа шимолида жойлашган Ал-Хор шаҳридаги 60 000 кишига мўлжалланган «Ал Байт» стадионида бўлиб ўтади.

«FIFА 2022 йилги Жаҳон чемпионати маҳаллий ва халқаро мухлислар учун янада катта байрам билан бошланади, чунки мезбон Қатар энди 20 ноябр якшанба куни соат 19:00да (Нур-Султан вақти билан 22:00) алоҳида тадбирда Эквадор билан ўйнайди, деди.

«Чипта эгалари электрон почта орқали тегишли ўйинлар бошқа вақтга кўчирилганлиги тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинади ва уларнинг чипталари янги сана/вақтдан қатъи назар ўз кучини сақлаб қолади. Бундан ташқари, FIFА ушбу ўзгаришдан келиб чиқадиган ҳар қандай муаммоларни ҳар бир ҳолатда ҳал қилишга интилади»

, — деди FIFА пайшанба куни.

Бу йил футбол бўйича 22-жаҳон чемпионати финали 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Бу биринчи марта араб давлатида ўтказилмоқда. Чемпионат, шунингдек, йилнинг сўнгги ойлари – ноябр ва декабр ойларида ўтказиладиган турнирнинг 92 йиллик тарихида биринчиси бўлади.

Турнир финали 18 декабр, Қатар Миллий куни бўлиб ўтади.

Фото: AlJazeera


Муаллиф: Арсен Ўтешев


Сўнгги хабарлар