ФИДЕ президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорчилик билдирди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Халқаро шахмат федерацияси раҳбари Аркадий Дворкович Қозоғистон Президентига кўрсатган ҳурмати учун миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Сўнгги учрашувимиздан деярли 7 ой ўтди. Шу даврда сизларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда Қозоғистонда бешта жаҳон чемпионати ўтказдик. Қозоғистонда шахмат қанчалик оммалашганига гувоҳ бўлдик. Рақамлар ҳайратланарли ва келажакда у кўпаяди. Мен бунга аминман. Зеро, давлат ва ҳомийлар томонидан кўрсатилаётган кўмак ҳар доим яхши самара беради», – деди ФИДЕ президенти.

Аркадий Дворковичнинг сўзларига кўра, жаҳон чемпионати доирасида кўплаб қўшимча мусобақалар ўтказилди. Хусусан, Қозоғистон аёллар терма жамоасининг жаҳон терма жамоасига қарши ўйини, жаҳоннинг етакчи шахматчилари иштирокида болалар турнирлари, маҳорат сабоқлари ва бир марталик ўйин сессиялари ташкил этилди. Шунингдек, у ёзда Қозоғистонда илк бор мактаблар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилаётганини айтди. Танловда камида 80 мамлакат вакиллари иштирок этади.

Хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнь ушбу ўйинга таклиф олгани учун Давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

«Сиз билан учрашиш биз учун катта шараф. Ушбу турнирда иштирок этиб, ғалаба қозонганимдан хурсандман. Ўйин менга жуда ёқди», – деди у.

photo

Ўз навбатида, гроссмейстер Ян Непомняший Қозоғистонда шахматга бўлган қизиқиш юқори эканлигига эътибор қаратди.

«Ўйин ташкилотчиларига ва мамлакатингизга миннатдорчилик билдираман. Юртингизда шахматга қизиқиш кучайиб бораётганини кўриб турибман. Федерациянинг янги раҳбарияти билан тўғри йўналишда ривожланмоқдасизлар», – деди Ян.

photo

Сўнгги хабарлар