FIDЕ Қозоғистонда ўтказилган блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионатини юқори баҳолади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Халқаро шахмат федерацияси (FIDЕ) мамлакатда илк бор ўтказилаётган шахматнинг блиц тури бўйича жаҳон чемпионатининг ташкилий савиясини юқори баҳолади. Бу ҳақда Қозоғистон шахмат федерацияси вице-президенти Дармен Садуақасов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бу Қозоғистон учун ўзига хос воқеа бўлди. Чемпионат аввалгидан ҳам кенг миқёсда ўтказилди. Бунгача Қозоғистонда катта мусобақалар, жаҳон чемпионатлари ўтказилган. Аммо бизда ҳали бундай ҳажмдаги турнирлар ташкил этилмаган. Бутун ташкилий гуруҳ, Қозоғистон шахмат федерацияси ва Халқаро шахмат федерацияси билан биргаликда режали ва самарали ишларни амалга оширдик», – деди Дармен Садуақасов.

Унинг сўзларига кўра, Халқаро шахмат федерацияси (FIDЕ) чемпионатнинг ташкилий савиясини юқори баҳолаган.

«Буюк ишонч билан айтишимиз мумкинки, бу келажакда бошқа йирик халқаро мусобақаларни ҳам ўтказиш имконини берадиган минбар бўлди», — дея хулоса қилди шахмат федерацияси вице-президенти.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар