Фейк: «Самолётлар пуркайдиган омикрон штаммига эга кимёвий модданинг сурати интернетга жойлаштирилди»

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мессенжерларда SARS-CоV-2 вирусининг омикрон версияси самолётлардан атайлаб пуркалганини исботловчи фотосурат тарқалди. Хабар Оmicron қопларининг расми билан бирга келади. У Чехиядаги аэопортлардан биридаги махсус ҳимояланган омборхонада суратга олинган. Буларнинг барчаси ёлғон маълумотлар, деб хабар беради stopfake.kz.

Бу фотосуратларнинг COVID-19 пандемиясига, SARS CoV-2 коронавирусига ва унинг версияларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Суратда кўрсатилган қоплардаги модда Италиянинг Оmicron компанияси томонидан ишлаб чиқарилган полипропилен аралашмасидир. Корхонада саноатда қўлланиладиган полипропилен ва полиамид қўшимчалари ишлаб чиқарилади. Хусусан, улар пластик қувурлар, маиший техника, мебел, оргтехника ва бошқа моддалар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Компания тиббий асбоблар ва дори воситалари ишлаб чиқармайди. Оmicron компанияси бозорда 45 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд ва COVID-19 пандемияси билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Самолётлар одамларни заҳарлаш учун турли хил кимёвий моддаларни пуркаш назарияси кимёвий трейлер назарияси деб аталади ва фитнадир. Бу ҳақда берган эдик.

Гарчи бу умуман исботланмаган бўлса-да, 2021 йилда қозоғистонликлар орасида энг машҳур фитна назарияларидан бири.

Сўнгги хабарлар