Фейк: Алмати аэропорти самолётларни қабул қилмайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Telegram мессенжерида Алмати халқаро аэропорти самолётларни қабул қилмаётгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Бу ёлғон, деб ёзади stopfake.kz.

Алмати аэропорти вакилларининг сўзларига кўра, аэропорт нормал режимда ишламоқда.

«Аэропорт самолётларни қабул қилмаётгани ҳақида маълумот йўқ. Одатдагидек барча самолётлар жадвал бўйича учиб, қўнмоқда», — дейилади Алмати аэропорти хабарида.

Демак, тарқатилган маълумотлар фейк.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси қонунчилигида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Сўнгги хабарлар