Феврал ойида Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда феврал ойи учун об-ҳаво прогнози тузилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Дастлабки прогнозга кўра, феврал ойида республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати иқлим меъёрига яқин. Жанубий вилоятларда эса меъёрдан 1 даража юқори. Феврал ойидаги ёғингарчилик миқдори мамлакатнинг аксарият ҳудудларида меъёрга яқин. Хусусан, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон вилояти, Ақтўбе ва Қостанай вилоятларида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда. Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Алмати, Жетисуда ёғингарчилик меъёрдан ортиқ бўлиши кутилмоқда», - деди Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги сув ресурслари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Досбол Бекмағамбетов «Қазгидромет»да бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, намлик миқдори Қарағанди, Ақмола, Шмолий Қозоғистон вилояти, Қостанай ва Ақтўбе вилоятларида нисбатан юқори. Бошқа томондан, Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятида у пастроқ.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар