Фазогирлар янги 2020 йилни 16 марта қарши олишади

None
None
BAIQOŃYR. Kazinform – Роскосмос фазогирлари Александр Скворцов ва Олег Скрипочка Халқаро космик станция бортидан ерликларга видеотабрик йўллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фазогирлар космик станциядаги одамлар бир-бирлари билан жуда аҳил ва тотувлик билан ишлашаётганини таъкидлаб, кириб келаётган янги йил Ер халқига фақатгина эзгулик олиб келишини тилади.

Ҳозирда ХКСда олти нафар фазогирлар бор, улар: россиялик Александр Скворцов ва Олег Скрипочка, америкалик Эндрю Морган, Кристина Кук, Джессика Меир ҳамда италиялик Лука Пармитано.

Роскосмос сарҳисобига кўра, 2019 йилда ХКСга тўртта транспорт бошқарилувчи космик кема учирилган. Станцияга 9 нафар экипаж аъзоси (улар вазифасини бажариб, Ерга қайтишган), 5 тонна юк, бирқатор илмий-амалий тадқиқот ишланмалари етказилган.



Маълумки, ХКС фазогирлари бир суткада 16 марта Ерни айланиб чиқадилар, яъни 24 соат давомида 2020 йилни 16 марта қарши олишади.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар