Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Фазога парвоз қилиш чиптасининг нархи 2,8 миллион доллардан ошди

20 Май 16:33

NUR-SULTAN. Kazinform – Жефф Безоснинг Blue Origin аэрокосмик компанияси New Shepard билан космик парвоз учун чиптанинг нархи очиқ ким ошди савдосида 2,8 миллион доллардан ошди ва ҳанузгача ошиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

Blue Origin компанияси New Shepard космик кемаси экипажи билан биринчи суборбитал парвозига жой олишга мурожаатларни 2020 йил 20 июндан бери тақдим этмоқда.

Пул тикиш жараёни компания сайтида тўғридан-тўғри кўрсатилади.

Нур-Султан вақти билан соат 13:20 да энг юқори пул тикиш 2,8 миллион долларни ташкил этди.

Дастлаб компания режаси бўйича ким ошди савдоси ёпиқ тарзда ўтган.Унда 136 мамлакатдан 5200 номзод иштирок этди. Охирги нарх бундан ҳам юқори бўлиши мумкин, чунки очиқ ким ошди савдоси 10 июнгача давом этади ва охирги ким ошди савдоси 12 июнда бўлиб ўтади. Аукцион ғолиби 3 кун Ғарбий Техас штатидаги Blue Origin космодромида бўлиб, кейин фазога парвоз қилади. Унга компаниянинг 5 та ходими қўшилади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар