Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари йил давомида 14 минг кишини қутқаришди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин аҳоли олдида тўғридан-тўғри алоқа орқали ҳисобот бермоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йили фавқулодда вазиятлар сони 7% га камайиб, 13 985 нафар киши қутқарилди. Фавқулодда вазиятлар бўлимлари 71 724 марта ёрдамга бориб, 19 минг кишини хавфли ҳудудлардан эвакуация қилди. Шу жумладан, 4089 нафар жароҳатланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Афсуски, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларда одамлар талофати ҳам бўлди. Аммо ўлим даражаси 24% га пасайди. Аниқроқ айтсак, 431 киши ҳалок бўлиб (COVID-19 дан ўлганларни ҳисобга олмаганда ), 6 1 250 киши жароҳатланди. Моддий зарар 5 млрд тенгедан ошди. Зарар ҳажми 47,4 фоизга кўпайган», - деди вазир онлайн учрашувда.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар