Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Фавқулодда вазиятлар департаменти жазирама туфайли Алмати аҳолисига мурожаат қилди

27 Июнь 10:12

ALMATY. Kazinform - Алмати Фавқулодда вазиятлар департаменти Қазгидрометга таяниб, об-ҳаво ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

27 июн куни Алматида ҳаво ҳарорати 36 даражагача кўтарилади. Шу муносабат билан Алмати фавқулодда вазиятлар департаменти шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини қуёш нурларидан ҳимояланиш учун пиёда юришдан тийилишга чақиради.

«Иссиқлик инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу, айниқса, юрак-қон томир касалликлари, гипертониядан азият чекувчи одамлар, шунингдек, инфаркт ва инсульт хавфи бўлган одамлар учун хавфлидир. Юришни чекланг, кўп ҳаракат қилиш шарт эмас. Шифокор тавсияларига қатъий риоя қилинг ва белгиланган дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилинг. Артериал гипертония билан касалланганлар доимий равишда қон босимини назорат қилиб туришлари керак», - дейилади хабарда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар