Фавқулодда ҳолатнинг тугатилиши билан барча чекловлар бекор қилинди - Қостанай вилояти комендатураси

Фото: None
QOSTANAI. Кazinform - Қосстанай вилояти комендатураси фавқулодда ҳолат вақтида илгари киритилган чекловлар бекор қилинганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Фавқулодда ҳолат тугаши билан аввал киритилган барча чекловлар олиб ташланади. «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини вақтинча чеклаш билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинмоқда. Бу чекловлар фақат фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда қўлланилади ва фавқулодда ҳолат махсус огоҳлантирилмасдан тўхтатилиши билан бир вақтда ўз кучини йўқотади», — дейилади комендатура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Президенти Ақмола ва Қостанай вилоятларида фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилиш тўрисидаги Фармонларни имзолагани хабар қилинганди. Ҳужжатларга кўра, ушбу ҳудудларда 2022 йил 15 январ соат 7:00 дан бошлаб фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинган.

Муаллиф: Жанна Мусабаева


Сўнгги хабарлар