Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Фавқулодда ҳолат вақтида тартибни таъминлаганларга 150 минг тенге ажратилди – ҚР ИИВ

18 Январь 13:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Фавқулодда ҳолат жорий этилган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига 150 минг тенге мукофот берилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш режасига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги 3 та чора-тадбирларнинг асосий ижрочиси ҳисобланади. Биринчиси, ҳарбий тайёргарлик ва хавфсизликни ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг маънавиятини юксалтириш чораларини кўриш. Биринчи навбатда, махсус бўлинмаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Умуман олганда, моддий базани мустаҳкамлаш учун Ҳукумат захирасидан маблағ ажратилди», — деди Е. Турғумбаев.

Унга кўра, кадрлар маънавиятини юксалтириш, уларни Ватанга муҳаббат, ўз бурчига садоқат руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Қийинчиликларга чидаш ва тоқатлилик бўйича махсус машғулотлар ташкил этилди.

– Рағбатлантириш ва иш фаолиятини баҳолаш мунтазам равишда олиб борилади. Масалан, фавқулодда ҳолат вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига 150 минг тенге, курсант ва аскарлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Умуман олганда, шахсий таркиб хавфсизликни таъминлашга тўлиқ тайёр», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар