«Фавқулодда ҳолат режими 24 январга қадар узайтирилди» — Фейк
11 Январь 10:59

«Фавқулодда ҳолат режими 24 январга қадар узайтирилди» — Фейк

NUR-SULTAN. Кazinform - Теlegram мессенжери фойдаланувчилари Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 24 январга қадар узайтирилгани ҳақида ёзишмоқда. Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар беради Kazinform stopfake.kz га таяниб.

Ҳозирча фавқулодда ҳолат режими муддати узайтирилиши ҳақида расмий маълумот йўқ.

«Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 2022 йилнинг 19 январига қадар жорий этилди», — дейилади Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизмати хабарида.

Янгиликлар

Архив