+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Fasebookнинг бир ойлик аудиторияси 2,9 миллиард кишига етди

29 Июль 14:54
Баҳам кўринг:
Fasebookнинг бир ойлик аудиторияси 2,9 миллиард кишига етди

NEW YORK. TASS- Kazinform - Fasebook ижтимоий тармоғига ҳар ойда камида бир март ташриф буюрадиган фойдаланувчилар сони дунё бўйлаб 2,9 миллиарддан ошди, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда туғилган аёлни AҚШ Марказий банки  регулятори этиб тайинлайди – ОАВ AҚШ ва Европа Иттифоқи  коронавирусга қарши эмлаш бўйича глобал ҳамкорликни эълон қилади Коронавирус: AҚШнинг иккита ҳайвонот боғи ҳайвонларни эмлашни бошлади

Компаниянинг иккинчи чорак бўйича чоршанба куни чоп этилган корпоратив ҳисоботлари шундан далолат бермоқда.

Ҳужжатлардан кўриниб турибдики, 30 июн куни якунланган уч ойлик муддат охирида бу кўрсаткич 2020 йил иккинчи чорагига нисбатан 7 фоизга ошди. Бундан ташқари, 2021 йил июн ойида 1,91 миллиард киши кунига камида бир марта Fasebookдан фойдаланган. Ушбу кўрсаткич 2020 йил иккинчи чорагига нисбатан 7 фоизга ўсди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, дунёда тахминан 3,51 миллиард киши ҳар ой камида бир марта ижтимоий тармоқлардан бирини фойдаланади. Ушбу рўйхатга Fasebookдан ташқари Instagram ижтимоий тармоғи, шунингдек messenger ва WhatsApp тезкор хабар алмашиш дастурлари киради. Компания маълумотларига кўра, мазкур тармоқларга кунига бир марта кирадиганлар сони июн ойида 2,76 миллиарддан ошган.

Fasebookнинг жорий йилнинг иккинчи чорагида даромади 29,08 миллиард доллар, соф фойда эса 10,39 миллиард доллар, 2020 йилнинг иккинчи чорагида даромад тахминан 18,69 миллиард доллар, фойда эса 5,18 миллиард долларни ташкил қилган.

Fasebookга 2004 йил 4 февралда Марк Цукерберг ва унинг учта ҳамкасби Гарвард университетида ўқиётган пайтида асос солган.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив